ЎзБлоггерлар чемпионати мукофотлари



Аввал хабар қилганимиздек, илк марта ташкил қилинган ЎзБлоггерлар чемпионати учун мукофот жамғармаси шакллантирилган эди. Айтиш жоизки, мазкур мукофот жамғармаси фақат кўнгилли ҳомийларнинг ҳисобидан вужудга келди. Бошланган лойиҳага ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишни хоҳлаган ва бундан бирон моддий манфаат кўзламаган (маънавий бўлиши мумкин) саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Кўпчилиги ҳаттоки ўз исмини ошкор қилишларини ҳам исташмади. Шу сабабли, мукофот жамғармасига ўз ҳиссасини қўшганларнинг барчасини бирма-бир тилга олиб ўтирмасак ҳам, рози бўлишади деган умиддаман. Яна бир бор раҳмат Сизларга!

Демак, илк марта Ўзбек блоггерлари ўртасида ўтказилган чемпионат ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишади:

1-ўрин: Муҳрим Аъзамхўжаев
1 миллион сўм ва бир йилга текин домен ҳамда 500 mb хостинг;

2-ўрин: Иноят Хон
200 минг сўм, "Sony Reader e-Ink technology" электрон китобларни ўқиш қуриламаси (BookReader) ва 8 GB ҳажмли флешка;

3-ўрин: Шермуҳаммад Абдуғофуров
150 минг сўм ва 16 GB ҳажмли флешка.

Шунингдек, барча ғолибларга "Slavyanka" бренди логоси туширилган "поло" эркаклар кўйлаги совға қилинади.

Барча ғолиблар махсус дипломлар билан ҳам тақдирланишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мукофотлар махсус ташкиллаштириладиган тақдирлаш маросимида ғолибларга тақдим этилади. Бундан ташқари тақдирлаш маросимида ЎзБлоггерлар чемпионати бўйича ҳисоботлар ҳамда унинг келгусидаги истиқболли режалари ҳам муҳокама қилинади. Тақдирлаш маросими қачон ва қаерда ўтказилишини кейинроқ батафсил маълум қиламиз.

Барча ғолибларни чин юракдан табриклаймиз!


ЎзБлоггерлар чемпионати якуний натижалари



ЎзБлоггерлар чемпионатини бошлаганимизга ҳам 3 ойга яқинлашиб қолди. Ўтган давр мобайнида 5 босқичли тизимда чемпионатни ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Чемпионат биринчи марта ўтаётганлиги сабабли, камчиликлардан ҳоли бўлмади албатта. Аммо мазкур лойиҳа давомида бир-биридан ажойиб, қизиқарли блогпостлар ёзилди, янги номлар кашф этилди, ўзаро фикрлар алмашилди. Ўзбек блоггерлари олами сезиларли равишда жонланди. Мана шуларни кузата туриб, лойиҳа ўз олдига қўйган мақсадига имкон қадар эриша олди деб ишонч билан айтиш мумкин.



Чемпионатда жами 116 нафар блоггер иштирок этди ҳамда бутун чемпионат давомида 221 та блогпост ёзилди. Босқичма-босқич тарзида ташкил этилган мазкур танловнинг ФИНАЛ босқичида 6 нафар блоггерлар ўзаро куч синашди.

Гапни қисқа қилиб, асосий муддаога ўтиб қўя қоламиз. Чемпионат ҳақидаги батафсил статистик ва бошқа кўринишдаги маълумотларни кейинроқ бериб борамиз.

ФИНАЛ босқичида ҳакамлар ҳайъати ҳамда мухлислар овоз бериши орқали ғолиблар аниқланди. Олдин хабар қилганимиздек, 3 нафар блоггер тегишли ўринларда ғолиб дея эълон қилинади ва чемпионатнинг умумий мукофот жамғармаси асосида тақдирланишади.

Демак, якуний натижаларга кўра, илк марта ташкиллаштирилган ЎзБлоггерлар чемпионатининг ғолиблари дея қуйидаги блоггерлар эътироф этилишди:

1-ўрин: Муҳрим Аъзамхўжаев - http://muxrim.livejournal.com/
2-ўрин: Иноят Хон - http://www.istudyandwork.com/
3-ўрин: Шермуҳаммад Абдуғофуров - http://shermuhammad.com/

Аввал хабар қилганимиздек, чемпионатнинг умумий соврин жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олар эди:

- 1 миллион 500 минг сўм;
- Бир йилга текин домен ҳамда 500 mb хостинг;
- BookReader;
- 16 GB лик флешка.

Ҳозирда ҳомийлар томонидан ваъда қилинган барча мукофотлар ташкилотчиларга етказилмаганлиги сабабли, чемпионат ғолиблари қандай мукофотлар билан тақдирланишини эълон қилмай турамиз. Тез орада мазкур масалага ойдинлик киритиб, мукофотлар қай тартибда тақсимланганини хабар қиламиз. Ҳозирча, 1 миллион 200 минг сўм ҳамда домен (хостинг) берилиши аниқ.

Бундан ташқари, барча ғолиблар махсус дипломлар билан ҳам тақдирланишади.

Шунингдек, ЎзБлоггерлар чемпионати якунларига ҳамда унинг келажакдаги истиқболли режаларига бағишланган махсус тадбир ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. Ғолибларга мукофотлар айнан ўша тадбирда топширилиши кўзда тутилган.

Шу ўринда чемпионат ташкилотчилари ушбу чемпионатда иштирок этган блоггерларга, доимий равишда кузатиб бориб, ўз фикр-мулоҳазаларини, танқид ва таклифларини билдириб борган мухлисларга, иштирокчиларни баҳоли қудрат адолатли баҳолаб борган ҳакамлар ҳайъатига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат! Келгусида биз билан бирга қолишингиз учун раҳмат! Ҳаммаси учун, ҳаммага раҳмат!

ФИНАЛда эълон қилинган барча блогпостлар

1. Аброр Қодиров – иштирок этмади

2. Азиз Қаршиев – Шармандалар

3. Иноят Хон - Имконият, 10,000 соат ва тарбият

4. Кама Ноир – иштирок этмади

5. Муҳрим Аъзамхўжаев – Занжир

6. Сохиба Хайитбоева

7. Ҳамза Фозилжонов Жаҳонга машҳур мобил ва веб-сервисларнинг Ўзбекистондаги муқобиллари

8. Шермуҳаммад Абдуғофуров – Меҳнат муҳожирлари ва рус миллатчилари

ЎзБлоггерлар чемпионатининг ФИНАЛ босқичи тартиби



Мана, ҳаш-паш дегунча, илк марта ташкиллаштирилган ЎзБлоггерлар чемпионатининг ФИНАЛ босқичига ҳам етиб келдик.
ФИНАЛ босқичида 116 нафар блоггер орасидан сараланиб, турли чиғириқлардан ўтиб 8 нафар блоггер етиб келишди.
Ғолибларни аниқлаш вақти ҳам яқинлашмоқда. Энг сўнги босқич, ҳал қилувчи палла. Биттагина блогпост ҳаммасини ҳал қиладиган вақт келди.

Демак, ФИНАЛ босқичи шартлари ҳақида:
ФИНАЛ босқичида 8 нафар блоггер иштирок этади. Биттадан блогпост ёзишади ва улар орасидан ғолиблар аниқланади. Чемпионатнинг 1, 2 ва 3-ўринлари совринли ўринлар ҳисобланади.
Чемпионат ғолиблари ҳакамлар ҳайъати ҳамда мухлислар овоз бериши орқали маълум бўлади. Овоз бериш тартиби ҳақида кейинроқ батафсил маълум қиламиз.
ФИНАЛ босқичида блогпост ёзиш учун 7 кун муҳлат берилади.

МУДДАТ: Блогпостларни қабул қилишнинг сўнги муддати 16 март соат 22:00.
МАВЗУ: Эркин мавзу

ФИНАЛ натижалари 21 март – Наврўз байрами куни эълон қилинади.

ФИНАЛ босқичи учун АЛБАТТА ЯНГИ блогпост ёзилиши ШАРТ! Аввал ёзилган блогпостлар тақдим этилганда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланмайди ва иштирокчи лойиҳани тарк этади.

Ҳозирча шулар. Ёзишни бошланг! Биз ўқишга кафолат берамиз.

Асосийси ФИНАЛга хос ва мос блогпостлар ўқиш умидидамиз. Ҳаммага омад!

ЎзБлоггерлар чемпионатининг 4-босқич натижалари

4-босқичда жами 15 нафар блоггер иштирок этди ва уларнинг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди:

1. Азиз Қаршиев
2. Сохиба Хайитбоева
3. Муҳрим Аъзамхўжаев
4. Иноят Ҳон
5. Шермуҳаммад Абдуғофуров 
6. Кама Ноир
7. Ҳамза Фозилжонов 
8. Аброр Қодиров


9. Зокирбек Уринов
10. Рустам Ядгаров
11. Шерзод Ғайбуллаев
12. Дилнавоз Бердиева
13. Санжар Саид
14. Азамат Муродов
15. Шукуржон Исломов


Мазкур рўйхатдаги дастлабки 8 нафар блоггер илк марта ўтказилаётган ЎзБлоггерлар чемпионатининг ФИНАЛ босқичига йўл олишди.

Шу ўринда қисқа изоҳ.

4-босқичда ҳакамлар ҳайъати ва мухлислар овози асосида ғолиблар аниқланди. Мухлислар овозини ҳисоблаш ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Таъкидлаш жоизки, мухлислар овози ҳакамлар ҳайъати натижасига таъсир кўрсата олди. Хусусан, Сохиба Хайитбоева ҳамда Кама Ноир айнан мухлислар овози натижасига кўра ФИНАЛга йўлланма олишди. Агарда фақат ҳакамлар ҳайъати натижасига қаралганда, улар ўрнига Зокирбек Уринов ҳамда Рустам Ядгаровлар чиққан бўлар эди.

Шунингдек, яна бир ҳолатга қисқа тушунтириш берамиз.
4-босқич учун жами 15 нафар блогпост қабул қилинди. Лекин овоз бериш жараёнида 14 нафар блоггер овозга қўйилди. Сабаби Шукуржон Исломов 4-босқич учун ўз блогпостини қоидалардан бироз чекинган ҳолда тақдим қилган ва бу ҳақида ҳакамлар ҳайъатига 5 март куни, яъни овоз беришлар бошлангандан сўнг хабар қилган.

Ҳакамлар ҳайъати техник имкониятларни ҳисобга олиб, гарчи қоидалардан бироз чекинган бўлса ҳам, Шукуржон Исломов блогпостини танловга қабул қилишди. Лекин ўша вақтда овоз бериш бошланиб бўлганлиги сабабли, сўровномага қўшишнинг имкони бўлмади. Янги сўровнома очилганда эса, қолганлар овози ўчиб кетар эди. Шу сабабли, Ш.Исломов овоз беришда иштирок этмади. Лекин унга сўровнома бўйича ноль балл берилмади, балки сўровномада олинган энг кам овозлар сони автоматик равишда қўшилди.

ФИНАЛга чиққан барча блоггерларни табриклаймиз! Қолганларга эса иштироки учун миннатдорчилик билдирамиз.

ФИНАЛ босқичи шартлари ва муддатлари тез орада эълон қилинади.

4-босқичда эълон қилинган блогпостлар


1. Аброр Қодиров – Ҳеч бўлмаса

2. Азамат Муродов – Яхшиям, “яхшилар” бор

3. Азиз Қаршиев – Сиз ҳақингизда

4. Дилнавоз Бердиева – Қувонч гормонига эга бўлишни хоҳлайсизми?! :)

5. Зокирбек Уринов – Россия таркибига кирамизми?

6. Иноят Ҳон - Келинг, "статистика"лашайлик?!

7. Кама Ноир – Ҳаёт ва Қовоқ

8. Муҳрим Аъзамхўжаев – Gov

9. Рустам Ядгаров – Нега бизни мактабда “иккичилар” йўқ?

10. Санжар Саид – Дўстлик туманида агротуризмни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари

11. Сохиба Хайитбоева – ИШСИЗ АТИД

12. Ҳамза Фозилжонов - WhatsApp va Facebook — ijtimoiy kelajak telefon ekranida

13. Шерзод Ғайбуллаев – Паспортофобия

14. Шермуҳаммад Абдуғофуров – Шахсий ва ғоявий партиялар ҳақида

15. Шукуржон Исломов – Камола эртак тинглайди