ЎЗБЛОГГЕРЛАР ЧЕМПИОНАТИНИНГ 2-БОСҚИЧИ ТАРТИБИ

2-босқичда 64 нафар иштирокчи 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишади. Гуруҳлар билан қуйидаги манзилдан танишинг.

2-босқич учун яна эркин мавзу берилди.

Муддат: 24 январь - 2 февраль.
Блогпостларни топширишнинг энг сўнги вақти 2 февраль соат 23:59.

2-босқич учун АЛБАТТА ЯНГИ блогпост ёзилиши ШАРТ! Аввал ёзилган блогпостлар тақдим этилганда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланмайди ва иштирокчи лойиҳани тарк этади.



2-босқич учун ёзган блогпостларингиз манзилини Facebook ижтимоий тармоғидаги махсус пост остига қолдиришингиз лозим.

Блоги йўқлар эса тайёр бўлган блогпостни худди олдингидек менинг электрон почта манзилимга (xushnud_x@mail.ru) юборишингиз керак.

Ҳар бир гуруҳдан 4 нафар иштирокчи кейинги босқичга чиқади.

Кейинги босқичга чиқадиган иштирокчиларни ҳакамлар ҳайъати аниқлайди.



Ёзилган блогпостлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
1) Мазмун;
2) Оригиналлик;
3) Имло;
4) Замонавий блогпост юритиш қоидалари.

Иккинчи босқичда ёзилган блогпостларнинг имло қоидаларига риоя қилинганига жиддий эътибор берилади.

Ҳозирча шулар. Ёзишни бошланг! Биз ўқишга кафолат берамиз. Ҳаммага омад!

1 комментарий:

  1. Ma'zur tutasiz, "Замонавий блогпост юритиш қоидалари." deyilganda qanday qoidalar tushunilishi haqida birozgina yo'nalish berilsa ko'pchilik uchun yaxshi bo'lardi.

    ОтветитьУдалить