ЎзБлоггерлар чемпионатининг расмий қоидалари
1. Иштирокчилар.
1. Иштирокчилар.
Мазкур
лойиҳа “очиқ танлов” мақомида бўлиб, унда интернет тармоғида ўзининг шахсий
саҳифаси (блог, веб-сайт) орқали ўзбек тилида блог юритувчи фуқаролигидан,
миллатидан қатъий назар жисмоний шахслар қатнаша олади.
Шунингдек,
истисно тарзида блог юритмайдиган, лекин ўзбек тилида мақола, блогпост
ёзадиганлар ҳам танловда қатнашиши мумкин. Уларнинг танловда иштирок этиш
тартиби қоидаларнинг 6-бандида кўрсатилган.
2. Расмий саҳифа.
Танловнинг
расмий саҳифаси – Facebook ижтимоий тармоғидаги “UzBloggerlar” гуруҳи ҳамда http://uzbloggerlar.blogspot.com
блоги.
3. Танловни ўтказиш
тартиби.
Танлов
қуйидаги тартибда ўтказилади:
3.1. Иштирок
этиш учун иштирокчи ўз шахсий саҳифасида маълум бир мавзу бўйича ўзбек тилида
блогпост жойлайди ҳамда мазкур блогпост манзилини “Facebook” ижтимоий тармоғидаги
“UzBloggerlar” гуруҳидаги махсус пост остига ёки uzbloggerlar.blogspot.com блогига
жойлаштириш орқали ташкилотчиларга хабар беради.
3.2. Ташкилотчилар
белгиланган муддат ичида йиғилган блогпостлар рўйхатини йиғиб, мониторинг олиб
боради ҳамда муддат тугагач (дедлайн) уларнинг умумий рўйхатини гуруҳда ҳамда
расмий блогда эълон қилади.
ДИҚҚАТ! Ўтказиш тартибига вазиятга қараб ўзгартириш киритилди. Батафсил.
ДИҚҚАТ! Ўтказиш тартибига вазиятга қараб ўзгартириш киритилди. Батафсил.
3.3. Овоз
бериш икки хил усулда олиб борилади: ҳакамлар ҳайъати томонидан яширин равишда
ҳамда муштарийлар томонидан очиқ равишда. Ҳар иккала категория бўйича энг кам
овоз олган биттадан иштирокчи лойиҳани тарк этади.
3.4. Ҳакамлар
ҳайъати сони аввалдан белгиланади. Унга Тўлқин Юсупов
раҳбарлик қилади. Овоз бериш уларнинг ўзаро орасида, қолган иштирокчиларга
яширин тарзда амалга оширилади ҳамда якунда ҳакамлар ҳайъати раиси томонидан
ҳар бир босқичда лойиҳани тарк этадиган иштирокчи номи эълон қилинади.
3.5. Оммавий
овоз бериш гуруҳ ва расмий блогда (бошқа усуллар ҳам қўшилиши мумкин) олиб
борилади. Унда муштарийлар ҳакамлар томонидан эълон қилинган рўйхатдаги
блогпостлар орасидан фақат биттасига овоз бериши мумкин бўлади. Овоз бериш
муддати тугаб бўлгач, овоз натижалари эълон қилинади.
3.6. Оммавий
овоз беришда энг кам овоз олган блоггер лойиҳани тарк этади.
3.7.
Агарда оммавий овоз беришда энг кам овоз олган блогпостлар сони бир нечтани
ташкил қилса, қуйидаги 3 та ҳолатга қараб ҳал қилинади:
a) Умуман
овоз олмасдан (ноль) тенг келиб қолган блогпостлар нечталигидан қатъий назар,
барчаси лойиҳани тарк этади.
b) Бир
ёки ундан ортиқ овоз олиб тенг келиб қолган блогпостлар сони иккита бўлса, улар
лойиҳани тарк этмайди, иккаласи жуфтлик ҳосил қилган ҳолда кейинги босқичга йўл
олади. Яъни кейинги босқичда иккаласи ҳаммуаллифликда блогпост ёзиб танловда
иштирок этади.
c) Агарда
блогпостлар сони учта ёки ундан ортиқ бўлса, ҳакамлар ҳайъати лойиҳани тарк
этадиган бир кишини ўзаро овоз бериш йўли билан танлашади.
3.8. Ҳакамлар
ҳайъати ва оммавий овоз бериш йўли орқали бир хил блогпост энг кам овоз олиши
мумкин ва бундай ҳолатда фақат ўша блогпост лойиҳани тарк этади.
4. Блогпостга қўйилган талаблар.
Блоггерлар
исталган кўринишда блогпост ёзиши мумкин. Блогпост ҳажми чекланмаган. Блогпост
шаклига (матн, фото, видео, аудио ва ҳ.к.) ҳам чеклов йўқ. Бу блоггернинг ўз
услубига ҳавола.
5. Танлов мавзулари.
Танловнинг
ҳар бир босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга маълум бир мавзу
берилади. Иштирокчилар ушбу мавзу доирасидан келиб чиқиб, ўз фикрлари билан
ўртоқлашиши лозим.
6. Шахсий блогига
эга бўлмаганларнинг иштироки.
Ўзининг
шахсий блогига эга бўлмаган, лекин ўзбек тилида ўз фикрлари, дунёқараши билан
ўртоқлашишини истаган шахслар ҳам танловда қатнашишлари мумкин. Уларнинг
танловда қатнашиш тартиби жуда оддий. Шунчаки, ўзларининг ёзган блогпостларини xushnud_x@mail.ru
электрон манзилига юбориш орқали ташкилотчиларга етказишса кифоя. Юборилган
мақолалар танловнинг расмий гуруҳи ҳамда блогида эълон қилинади.
Ўзининг
шахсий блогига эга бўлмасдан танловда иштирок этаётган шахслар шахсий блоги
мавжуд бўлган иштирокчилар билан бир хил ҳуқуққа эга.
7. Таъқиқлар.
Шахси
номаълум блоггерлар томонидан, шунингдек, шахсий фикр эмас, балки таҳририят
фикри кўринишида ёзилган блогпостлар танловга қабул қилинмайди.
Шунингдек,
миллий адоват, ирқчилик, терроризм, уруш, зўравонлик, диний қарашларни тарғиб
қилувчи, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган
ҳамда ўзгаларнинг шаъни, қадр-қимматини камситиш мазмунидаги блогпостлар
танловда иштирок этиш учун қабул қилинмайди.
8. Ғолиблар.
Ғолиблар
пул мукофотлари билан тақдирланади. Ҳозирча танловнинг умумий мукофот
жамғармаси 1 миллион 400 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, ғолибга Мулоқот ижтимоий тармоғи бир йилга текин домен ҳамда 500 mb хостинг тақдим этади. Бундан ташқари ғолиб, "Sony Reader e-Ink technology" электрон китобларни ўқиш қуриламаси ҳамда 16 GB лик флешка билан ҳам тақдирланади.
Шунингдек, ғолибга Мулоқот ижтимоий тармоғи бир йилга текин домен ҳамда 500 mb хостинг тақдим этади. Бундан ташқари ғолиб, "Sony Reader e-Ink technology" электрон китобларни ўқиш қуриламаси ҳамда 16 GB лик флешка билан ҳам тақдирланади.
Танлов
якунида пул мукофотлари вазиятга қараб қимматбаҳо совғаларга алмаштирилиши
мумкин.
9. Якуний қоидалар.
Танловда
иштирок этаётган блоггерларнинг фикрлари шахсий характерга эга бўлиб, унинг
тўғрилиги учун фақат муаллифнинг ўзи жавобгар бўлади. Танлов ташкилотчиларининг
фикри блогпост муаллифлари фикридан фарқ қилиши мумкин.
10. Қоидаларга
ўзгартириш киритиш.
Зарурият
туғилганда ташкилотчилар томонидан танлов қоидаларига ўзгартириш киритилиши
мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий