ЎзБлоггерлар чемпионатининг 3-босқичи тартиби



3-босқичга 32 нафар блоггер йўл олди (рўйхат).
Ҳакамлар ҳайъати билан келишган ҳолда 3-босқичда гуруҳларга бўлиш тартибидан воз кечилди. Демак, 32 нафар блоггер битта умумий гуруҳ сифатида иштирок этади.

4-босқичга 16 нафар блоггер йўл олади. Кимлар кейинги босқичга чиқишини ҳакамлар ҳайъати ҳал қилади.
3-босқичда блогпост ёзиш учун 7 кун муҳлат берилади.

МУДДАТ: Блогпостларни қабул қилишнинг сўнги муддати 17 февраль соат 22:00.
МАВЗУ: Эркин мавзу

3-босқич учун АЛБАТТА ЯНГИ блогпост ёзилиши ШАРТ! Аввал ёзилган блогпостлар тақдим этилганда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланмайди ва иштирокчи лойиҳани тарк этади.

Ҳозирча шулар. Ёзишни бошланг! Биз ўқишга кафолат берамиз. Ҳаммага омад!

Комментариев нет:

Отправить комментарий