ЎзБлоггерлар чемпионатининг 4-босқич натижалари

4-босқичда жами 15 нафар блоггер иштирок этди ва уларнинг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди:

1. Азиз Қаршиев
2. Сохиба Хайитбоева
3. Муҳрим Аъзамхўжаев
4. Иноят Ҳон
5. Шермуҳаммад Абдуғофуров 
6. Кама Ноир
7. Ҳамза Фозилжонов 
8. Аброр Қодиров


9. Зокирбек Уринов
10. Рустам Ядгаров
11. Шерзод Ғайбуллаев
12. Дилнавоз Бердиева
13. Санжар Саид
14. Азамат Муродов
15. Шукуржон Исломов


Мазкур рўйхатдаги дастлабки 8 нафар блоггер илк марта ўтказилаётган ЎзБлоггерлар чемпионатининг ФИНАЛ босқичига йўл олишди.

Шу ўринда қисқа изоҳ.

4-босқичда ҳакамлар ҳайъати ва мухлислар овози асосида ғолиблар аниқланди. Мухлислар овозини ҳисоблаш ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Таъкидлаш жоизки, мухлислар овози ҳакамлар ҳайъати натижасига таъсир кўрсата олди. Хусусан, Сохиба Хайитбоева ҳамда Кама Ноир айнан мухлислар овози натижасига кўра ФИНАЛга йўлланма олишди. Агарда фақат ҳакамлар ҳайъати натижасига қаралганда, улар ўрнига Зокирбек Уринов ҳамда Рустам Ядгаровлар чиққан бўлар эди.

Шунингдек, яна бир ҳолатга қисқа тушунтириш берамиз.
4-босқич учун жами 15 нафар блогпост қабул қилинди. Лекин овоз бериш жараёнида 14 нафар блоггер овозга қўйилди. Сабаби Шукуржон Исломов 4-босқич учун ўз блогпостини қоидалардан бироз чекинган ҳолда тақдим қилган ва бу ҳақида ҳакамлар ҳайъатига 5 март куни, яъни овоз беришлар бошлангандан сўнг хабар қилган.

Ҳакамлар ҳайъати техник имкониятларни ҳисобга олиб, гарчи қоидалардан бироз чекинган бўлса ҳам, Шукуржон Исломов блогпостини танловга қабул қилишди. Лекин ўша вақтда овоз бериш бошланиб бўлганлиги сабабли, сўровномага қўшишнинг имкони бўлмади. Янги сўровнома очилганда эса, қолганлар овози ўчиб кетар эди. Шу сабабли, Ш.Исломов овоз беришда иштирок этмади. Лекин унга сўровнома бўйича ноль балл берилмади, балки сўровномада олинган энг кам овозлар сони автоматик равишда қўшилди.

ФИНАЛга чиққан барча блоггерларни табриклаймиз! Қолганларга эса иштироки учун миннатдорчилик билдирамиз.

ФИНАЛ босқичи шартлари ва муддатлари тез орада эълон қилинади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий