ЎзБлоггерлар
чемпионатининг 1-босқичи учун аризалар қабул қилиш якунланди ва якуний рўйхат тузилди. 1-босқичда жами 116 киши қатнашишни ихтиёр айлади. Бу биз кутгандан анча кўп. Бундан хурсанд бўлдик. хабарингиз бўлса, илгари чемпионат ўтказиш қоидалари ўзгача эди. Яъни ҳар босқичда 2 нафардан иштирокчи чиқиб кетиши лозим эди. Аммо ўша пайтда қоидаларни тузаётган вақтимиз бунчалик кўп блоггер қатнашишини билмаган эдик. Вазият шуни тақозо этдики, танловни ўтказиш қоидаларига ўзгартириш киритишимиз зарур бўлди. Ҳозир Сизларга ўша қоидалар ҳақида маълумот берамиз.
2-босқичга жами 64 нафар блоггер
ўтади. 52 киши 1-босқичдан чиқиб кетади. Кимлар чиқиб кетишини ҳакамлар ҳайъати
ҳал қилади.
1-босқич
жавоблари 21 январь куни эълон қилинади.
2-босқичда
64 киши 8 нафардан 8 та гуруҳга бўлинишади. Гуруҳларга бўлинишда
1-босқич очколаридан келиб чиқиб саватчалар тузилади. Яъни энг юқори балл олганлар алоҳида саватча,
камроқ балл олганлар бошқа саватча ва ҳ.к. Мазкур саватчалар орқали гураҳларга қуръа
ташланади. Қуръада ҳакамлар ҳайъати вакиллари ҳамда бошқа кузатувчилар иштирок
этишади. Бу ҳақида кейинроқ батафсил тўхталамиз.
Ҳар бир
гуруҳдан 4 киши кейинги босқичга чиқади. Кимлар кейинги босқичга чиқишини
ҳакамлар ҳайъати ҳал қилади.
2-босқичда
блогпост ёзиш учун 10 кун муҳлат берилади.
3-босқичда
32 нафар блоггер қолади. Улар умумий гуруҳ ҳисобланишади. Кейинги босқичга 16 нафар иштирокчи чиқади. Кимлар кейинги босқичга
чиқишини ҳакамлар ҳайъати ҳал қилади.
3-босқичда
блогпост ёзиш учун 7 кун муҳлат берилади.
4-босқичда
16 киши қолади ва гуруҳларга ажратилмайди. Умумий бир гуруҳ ҳисобланишади.
Барча 16 та блогпостлар орасидан энг яхши деб топилган 8 нафар блоггер ФИНАЛ
босқичига йўл олади.
ФИНАЛга
чиқадиган блоггерлар ҳакамлар ҳайъати ҳамда мухлислар овоз бериши орқали
аниқланади.
4-босқичда
блогпост ёзиш учун 7 кун муҳлат берилади.
ФИНАЛда 8
нафар блоггер иштирок этади. Финал шартлари ва қоидалари кейинчалик, финал олди
эълон қилинади.
Финал
ғолиблари (1, 2, 3-ўринлар) ҳакамлар ҳайъати ҳамда мухлислар овоз бериши орқали
аниқланади.
Барча
босқичларда блоггерлар албатта янги блогпост ёзиб, топширишлари лозим. Аввал
ёзилган ҳамда архивдан олинган блогпостлар қабул қилинади, лекин баҳоланмайди
ҳамда кейинги босқичга ўша иштирокчи ўтказилмайди.
ЎзБлоггерлар
чемпионати ғолибини Наврўз байрами арафасида эълон қилиш ҳамда тақдирлаш
ниятимиз бор.
Комментариев нет:
Отправить комментарий