ЎзБлоггерлар чемпионатининг 4-босқичи тартиби



4-босқичга 16 нафар блоггер йўл олди. Ушбу блоггерлар 4-босқичда битта умумий гуруҳ сифатида иштирок этади.

Мазкур босқичда кучли дея эътироф этилган дастлабки 8 нафар блоггер Ўзбекистонда илк марта ташкиллаштирилаётган ЎзБлоггерлар чемпионатининг ФИНАЛига йўл олади. Кимлар кейинги босқичга чиқиши ҳакамлар ҳайъати ҳамда мухлислар овоз бериши орқали маълум бўлади.

ЭСЛАТМА: Аввал хабар қилганимиздек, сўнги икки босқичда ғолибларни аниқлаш учун мухлислар берган овоз ҳам аҳамиятга эга. Шу сабабдан, азиз мухлислар, сиз ҳам мазкур босқичдаги блогпостларга бефарқ бўлманг. Мухлисларнинг овоз бериш тартиби ва қоидаларини кейинроқ маълум қиламиз.

4-босқичда блогпост ёзиш учун 7 кун муҳлат берилади.

МУДДАТ: Блогпостларни қабул қилишнинг сўнги муддати 1 март соат 22:00.
МАВЗУ: Эркин мавзу

4-босқич учун АЛБАТТА ЯНГИ блогпост ёзилиши ШАРТ! Аввал ёзилган блогпостлар тақдим этилганда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланмайди ва иштирокчи лойиҳани тарк этади.

Ҳозирча шулар. Ёзишни бошланг! Биз ўқишга кафолат берамиз. Ҳаммага омад!

Комментариев нет:

Отправить комментарий