Маълум қилганимиздек, 4-босқичда ҳакамлардан ташқари, ўқувчилар ҳам
блогерларни баҳолаш имкониятига эгалар.
Сўровнома асосида қўлга киритилган натижалар блогернинг 4-босқичдаги умумий баҳосига қўйидагича таъсир кўрсатади:
Ушбу босқичда ҳам асосий нисбат ҳакамларда сақланиб қолинган, яъни умумий баҳо 80% ҳакамларнинг ўртача баҳоси, 20% сўровнома натижаларига асосланиб тўпланади.
Умумий балл қандай ҳисобланади?
Бир блогернинг умумий баҳоси = (Сўровномада блогерга берилган овозлар сони / Сўровномада бир блогерга берилган энг кўп овоз) х 100 х (0,2) + (Ҳакамлар томонидан қўйилган ўртача баҳо) х (0,8)
Тушунтириш учун бир мисол келтирамиз.
Айтайлик «А» блогер мухлислар сўровномасида
24 та овоз олди. Сўровномада энг кўп овоз олган «Б» блогернинг натижаси 105 та
овоз, дейлик.
«А» блогерга ҳакамлар томонидан қўйилган
ўртача баҳо 75,4 ни ташкил қилди.
Умумий баҳони ҳисоблаймиз.
Овозлар бўйича: 24/105 х 100 х 0,2 = 4,6
Ҳакамлар бўйича: 75,4 х 0,8 = 60,3
Умумий баҳо: 4,6 + 60,3 = 64,9
Демак «А» блогернинг 4-босқичдаги умумий
баҳоси 64,9 ни ташкил қилмоқда. Пайқаш қийин эмаски, сўровномада қайд этилган
ёмон натижа умумий баҳога сезиларли таъсир кўрсатган ва баҳони тушириб юборган.
3-босқичдаги (ёки аввалги) тизимда ушбу блогер 75,4
баҳони олган бўларди.
Яна шунга эътибор бериш лозимки,
сўровномада энг кўп овоз олган блогер ҳар қанақасига ҳам 20 баллни қўлга
киритади.
Юқоридаги ҳолат мисолида кўришимиз мумкинки, «Б» блогер сўровномадан 20
баллни қўлга киритган. Ундан 4 баробар кам овоз олган «А» блогернинг мос
равишдаги баҳоси 4,6 бўлиши мантиқан тўғри эканини кўрсатмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий